“Ucell” раҳбарсиз қолди

ali_agan

“Ucell” алоқа оператори бош директори Али Аган Қозоғистон “Kcell” компаниясига бош директор этиб тайинланган.

 Яқинда TeliaSonera раҳбариятида кадрлар ўзгариши юз берган эди. “Kcell” компаниясига беш йил давомида бош директор бўлиб келган Вейсел Арал “TeliaSonera Евроосиё” президенти этиб тайинланган эди ва TeliaSonera менежментига кирган эди. Унинг фаолиятини 2013 йил 1 июнидан Kcell бош директори сифатида Али Аган давом эттиради.

 Айтишларича, Али Али қисқа давр ичида Ucell ривожига катта ҳисса қўшиб, унинг TeliaSonera гуруҳига кирувчи компанияларнинг Евроосиё минтақасида савдо ҳажми бўйича етакчиликни қўлга киритган.

Компаниянинг Ўзбекистондаги шўъба корхонасига ким тайинланиши ҳозирча номаълум.

 Яқинда kun.uz сайти Ucell мобил операторининг абонентлар базаси 2013 йилнинг биринчи чорагида 1,502 миллионга камайди., деб хабар берган эди. Компания абонентлар сони 2013 йилнинг бошидаги кўрсаткичдан 15,85 фоизга камайган.

Таққослаш учун, Ucell абонентлари базаси 2012 йилнинг 1 апрелидаги 7,857 миллиондан 2013 йилнинг 1 апрелига келиб 7,973 миллионга етган, яъни, ўсиш 1,48 фоизни ташкил этган. TeliaSonera’нинг қайд этишича, 2013 йилнинг биринчи чорагида компания 1,5 миллиондан ортиқ нофаол фойдаланувчиларни ҳисобдан чиқариб ташлаган. 2013 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, компаниянинг соф фойдаси 107,5 миллион долларни ташкил этган ва бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 51,73 фоизга кўп.