“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ёмон авиакомпаниями?

SAMOLET

Маълумки, ўтган ҳафта Американинг Business Insider нашри “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиа компаниясини дунёдаги энг ёмон авиакомпаниялар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этган. Интернет-нашрда учиш хавфсизлиги, учишдан олдинги рўйхатга олиш, бортда йўловчиларга шароитлар ва стюардессалар хизмати танқид қилинган.

“Биржевой лидер” нашри ушбу тадқиқотнинг “ўзига хос жиҳатлари” ва “усули” билан танишиб чиққан.

Bussiness Insider маълумотларига кўра, 1992 йилдан буён «Ўзбекистон хаво йўллари»нинг  3та самолёти ҳалокатга учраган ва оқибатда 54 киши қурбон бўлган.

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси борт хизматчилари ва бошқа экипаж аъзолари хизматининг бўйича бор-йўғи бир балл тўплай олган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси расмий вакили Жаҳонгир Роҳатовга кўра, компания Марказий Осиёда энг яхши компаниялардан ҳисобланади.

Унинг фикрича, “Uzairways” бир неча марта халқаро мукофотларни қўлга киритишга муваффақ бўлган, тегишли гувоҳнома ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган. Компаниянинг учиш хавфсизлиги юқори даражада таъминланган.

Жаҳонгир Роҳатовга кўра, йигирма йил давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га тегишли битта самолёт ҳалокатга учраган бўлиб, у ҳам Тошкентда юз берган. У бу борада Россиядаги вазият билан солиштириб, Ўзбекистондаги вазият бирмунча яхши эканлигини қайд этган.

Роҳатов, шунингдек, 2012 йилда компания IOSA аудитидан ўтиб, бу учун Халқаро учиш хавсизлиги жамияти томонидан “Хавфсиз парвоз” дипломини қўлга киритганини айтиб ўтган.DSC_0002

“Биржевой лидер” нашри “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясида молиявий муаммолар бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу компания томонидан хизматларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, жорий йил апрель ойида Таиланд компаниясига қарзи бўлгани учун самолёт қатнови уч кунга кечиктирилади.

Лекин шундай бўлса-да, компания янги самолётларни харид қилишда давом этмоқда. Масалалан, ўтган йили иккита “Боинг” самолёти харид қилинди, бу йил ҳам шундай режалар бор. Яқинда битта “Боинг” компанияга етказиб берилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўтган йили 40дан ортиқ йўналишда 2,6 миллион нафардан йўловчини ўз манзилига элтиб қўйди.