Ўзбекистондаги газ конида ёнғин бўлмаган

    4f9960af73bff.preview-620

    Қашқадарё вилоятидаги газ конида ёнғин эмас, балки газ фаввораси кўринишида катта ҳажмли газ отилиши юз берган. Бу ҳақда 12news.uz интернет манбаларига таяниб хабар тарқатди.

    Хабар келтирилишча, шу йилнинг 30 апрель куни Миришкор туманидаги Чўлқувар газ конида юз берган офатнинг кўлами катта бўлишига қарамасдан, маҳаллий нефть-газ саноати мутахассислари томонидан фалокат бартараф этилган.

    “Ўзнефтгаз” компанияси вакили бу ишлар хорижий компания жалб қилинмасдан ҳал қилинганига алоҳида урғу берган.

    Бундан аввалроқ бир қанча электрон оммавий ахборот воситалари томонидан ёнғин натижасида 1 киши ҳалок бўлгани, қўшни қишлоқлар аҳолиси жабрланмагани хабар қилинганди. Ушбу ҳалокатнинг оқибатларини бартараф этиш учун Германиядан мутахассислар кутилаётгани қайд этилган эди. Уларга кўра, конда бир ой давомида ёнғинни ўчириш имкони бўлмаган. Бу ахборотлар тасдиқланмаган.

    Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноатига бағишланган халқаро кўргазмада мамлакатда қазиб олинаётган табиий газнинг 20 фоизини экспортга йўналтирилаётгани қайд этилган эди. Хусусан, «Ўзнефтгаз» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Шокир Файзуллаевнинг қайд этишича, Ўзбекистон 12,5 миллиард миллиард куб табиий газ экспорт қилган.

    Давлат компанияси раиси келтириб ўтган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда газ қувурлари гидралика ва техник имкониятларни ҳисобга олмасдан қурилгани боис ички бозордаги истеъмолчиларни газ билан таъминлашда жиддий муаммолар юзага келмоқда. Унинг фикрича, мамлакат етарлича газ захирасига эга бўлса-да,  истеъмолчиларни, айниқса, қишда газ билан юқоридаги омиллар боис тўлиқ газ билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаяпти.

    «Ўзнефтгаз» компанияси раиси йил охирига қадар газ таъминотини модернизация қилиш бўйича масала ҳал этилиши ва тегишли дастур қабул қилиниши, пировардида, аҳоли газ етказиб бериш сифати яхшиланишини маълум қилган.

    “Ўзнефтгаз” компанияси томонидан 2008-2012 йилларда амалга оширилган 475 лойиҳа самарасида қўшимча равишда 19,9 миллион метр кубга тенг табиий газ, 126,8 минг тонна нефть, 717, 5 минг тонна газ конденсати ва 69,1 минг тонна пропан-бутан фракцияси ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқаришга татбиқ этилган инновацион лойиҳалар асосида 36 турдаги 126,5 тонна инновацион маҳсулот ишлаб чиқарилди