Чикаго ватандошларнинг анъанавий сайлига таклиф қилади

100_1328

Чикагодаги Ўзбек-Америка жамияти (ЧУАЖ) шу йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтадиган анъанавий ватандошлар сайлига таклиф қилади.

Ватандошлар ўша куни миллий ўзбек таомларидан баҳраманд бўлишлари, чордона қуриб, узоқ Ватандан, Америка ҳаётларидан ўзаро фикр алмашишлари жуда муҳим тадбирдир. Ушбу тадбирга Америкадаги барча ҳамюртларимизни таклиф қилиб қоламиз.

Сайлда болалар ва катталар учун бир қатор мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланади. Чунончи, болалар учун “Ким кўп ўзбекча билади?”, “Ким чаққон?” ҳамда “Ким кучли?” мусобақалари, катталар учун футбол, арқон тортиш ўйинлари уюштирилади.

Сайлда қатнашиш билан боғлиқ масалалар бўйича жамиятнинг сайти орқали маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

poster picnicJune,13