“Ўзбекнефтгаз” компаниясининг расмий ахбороти

nhc-front

Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларининг “Муборак газни қайта ишлаш заводи”даги ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабарлари ҳақиқатдан йироқ.

Аслида “Чўлқувар” газ кондан газ фаввораси сизиб чиққан эди ва бу компания мутахассислари томонидан бартараф қилинган.

«Чўлқувар» кони “Муборак газни қайта ишлаш заводи”га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фалокат натижасида қурбонлар ёки жароҳатланганлар қайд этилмаган.

Ҳозирги пайтда «Чўлқувар» конида иш режа асосида давом этмоқда. Конда газ оқимини назорат қилувчи махсус ускуна ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да ёнғин юз берганлиги ҳақида ахборотлар пайдо бўлган эди.