Вашингтонда ватандошлар сайли бўлиб ўтди

165430_10151378584600938_2067797728_n

Вашингтонда ҳамюртларимиз томонидан анъанавий сайл ўтказилди. Ушбу тадбир ташкилотчиларидан Одилбек Рўзалиевнинг айтишича, сайлга 200 нафардан зиёд  одам келди.

“Сахардан яхшигина ёмғир қўйгани сабаб одамлар келмаса керак, деб хавотир олган эдик, лекин об-ҳавонинг бузуклигини писанд қилмай узок-яқиндан кўп одам келди”, дейди Одил ака.

Ташриф буюрганлар орасида Сиэтл, Огайо, Филадельфия, Чикаго, Нью-Йорк ва бошқа кўплаб жойлардан ҳамюртларимиз бор эди.

“Анча-мунча одамнинг дуо-илтижолари билан Оллоҳнинг раҳми келиб, бизга марҳамат кўрсатди ва ёмгир одамлар тўплангач, тинди. Барча келганларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Камчилик бўлмади деган умиддамиз”, дейди у, жумладан.

Ташкилотчилар бўлган ҳар қандай камчилик учун олдиндан узр сўраб қўйишди.

Одил аканинг айтишича, таклифлар бўлса, кейинги сафар, албатта, яхшироқ ўтказишга ҳаракат қилинади.

“Сайлни уюштиришда ёрдам берганларга, вақтини аямасдан, жамоа учун хизмат қилганларга, мазали кабоб ва палов тайёрлаганларга, кўмаклашган барча ҳамюртларимизга алоҳида раҳмат айтмоқчимиз”, деб айтади Одил Рўзалиев.

Сайл давомида дошқозонда ош дамланиб, кабоб тайёрланди. Ҳамюртларимиз бундай сайлларни мунтазам ўтказиб туриш ҳақида фикрлашиб олдилар!

971847_10151378221980938_568985471_n

Суратлар Одил Рўзалиевга тегишли