Институтга ҳужжат топшириш учун биопаспорт керак эмас

darakchi.
darakchi.

Олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш учун биометрик паспорт бўлиши талаб қилинмайди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги манбасига таяниб, хабар тарқатди.

“Кейинги кунларда абитуриентлар орасида фуқаролик паспорти билан боғлиқ тарқалган гап-сўзлар ўз тасдиғини топмади. Гап шундаки, бу йил олий ўқув юртларига ҳужжатларини топширадиган абитуриентлардан қабул комиссияларида биопаспорт талаб қилинаётгани ҳақида гап оралаганди”, деб ёзади газета сайти.

Газетанинг ёзишича, бунга ишонган кўпчилик ёшлар зудлик билан паспортини алмаштириш харакатига тушиб қолган. Биометрик паспорт олиш анчага чўзилишини ҳисобга олган айрим абитуриентлар эса олий ўқув юртига кириш имтиҳонларига улгура олмаслигидан ҳам ташвишга туша бошлаган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ушбу савол билан Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилган газета вакилларига

Матбуот хизматидан маълум қилишича, вазирлик томонидан абитуриентларнинг ҳужжатлари биометрик паспорт асосида қабул қилиниши юзасидан олий ўқув юртларига ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам амалдаги паспортдан 2015 йилнинг 31 декабрига қадар фойдаланиш мумкинлигини маълум қилишди.