Шу йилнинг 8 июнь куни Чикагодаги Ўзбек-Америка Ассоциацияси ташаббуси билан йиллик дала сайли ўтказилди. Ушбу сайил Hinsdale шаҳарчасига қарашли Катерина истироҳат боғида бўлиб ўтиб, 150га яқин киши иштирик этишди. ватандошлар бир-бирлари билан дилдан суҳбатлар қурдилар. Турли мавзуларда ўзаро ахборотлар алмашдилар. Болакайлар мазза қилиб ўйнадилар.
Шунингдек болалар ўртасида “Одоб-ахлоқ мавзусидаги ўзбек мақоллари” деган темада мусобақа бўлиб ўтди. Ўзбек тилида айтилган энг яхши мақоллар учун болажонларга совғалар улашилди.
Америкада яшаётган болаларини кўришга келган бир нечта Ўзбекистонлик ватандошларга Чикагодаги Ўзбек жамияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Йиғилганлар Тошкентлик машҳур кабоббаз Абдумалик Ҳожи ака ва қўқонлик ошпаз Бахтиёр Набиев томонидан тайёрланган кабоб ва паловдан тановул қилишиб миннатдорчилик билдирдилар.
Ватандошлар бир-бирлари билан эсдалик учун суратларга тушиб унутилмас таассуротлар билан қайтдилар.
Чикагодан
Олим Шарипов
“Ватандош” учун.