“Czech Airlines” ва “Delta”дан Тошкент — Прага — Нью-Йорк йўналиши бўйича янги авиақатнов

995923_923329_csa_logo

Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқатган хабарда келтирилишича, 2013 йилнинг 1 июлидан код-шеринг (code-sharing) шарофати билан, яъни Американинг Delta Air Lines  авиакомпанияси билан ҳамкорликда тижорат авиақатновларни амалга ошириш ҳақидаги келишувга биноан, ČSA (Czech Airlines)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси Нью-Йоркка (Жон Кеннеди аэропортига) Прага орқали қуйидаги вақтлар учун чипталар сотувини йўлга қўйди.

Тошкент — Прага — Нью-Йорк.

ČSA (Czech Airlines) самолётлари Тошкентдан чоршанба ва шанба кунлари соат 02:40да амалга оширилади, Прагага 6:00да келиб қўнади.

Delta Air Lines самолётлари эса Прагадан 13:25да учади. Нью-Йоркка (JFK аэропортига) 16:30 келиб қўнади.

Нью-Йорк — Прага — Тошкент.

Delta Air Lines Нью-Йоркдан душанба ва шанба кунлари соат 20:00да учади, Прагага эртасига соат 10:45да келиб қўнилади.

ČSA (Czech Airlines) сешанба ёки жума кунлари соат 15:15да Прагадан учади, Тошкентга 23:50да келиб қўнади.

Эконом класс чипталари икки тарафга 1285 доллардан 2200 доллар атрофида баҳоланмоқда.

Манзил:
Czech Airlines
Миробод кўчаси 12-19
Тошкент, 100015
Ўзбекистон

телефон: +998 71 120 8989

e-mail: tas@czechairlines.com