Facebookда суратли шарҳ қолдириш мумкин

facebook

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун қулайлик яратди. Унга кўра, фойдаланувчилар у ёки бу постга изоҳ қолдираётганда, сурат ҳам жойлаши мумкин. Бундай қулайлик ижтимоий тармоқнинг веб ҳамда мобиль кўринишларида ҳам жорий этилади.

Time журналининг ёзишича, эндиликда фойдаланувчилар изоҳ қолдираётганда мингтагача сўз ишлатишлари мумкин. Яна шу тарафи ҳам борки, телефон ёки планшет қурилмаларидаги Facebook Appsлар орқали суратли изоҳларни кўриш мумкин бўлса-да, ҳозирча уларда суратли изоҳ қолдириб бўлмайди. Журналнинг ёзишича, янги қулайлик .GIF форматдаги анимацион суратларни қўллаб-қувватламайди.

Агар саҳифангизда бундай имконият ҳали пайдо бўлмаган бўлса, яна озгина кутиб туринг. Бугун глобал миқёсда ишга туширилади.