Шу йилнинг 20 июнидан Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул бошланди. Бу жараён шу йилнинг 20 июлига қадар давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 июндаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига 2013/2014-ўқув йилларда қабул тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, олий ўқув юртларга 56 607 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади, шулардан 19120 нафари давлат гранти, 37487 нафари тўлов-шартнома асосида.
Магистрлар учун 6 300 та ўрин ажратилган, шулардан 1 548таси грант, 4 752таси тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.
Давлат гранти асосида қабул қилиш бакалавриатда 220 та ўринга, магистратурада 18 ўринга қисқарган. Айни пайтда шунча абитуриентлар тўлов-шартнома асосида ўқишлари мумкин бўлади.