Ўзбекисон — Туркманистон чегарасидаги аҳоли учун виза тизими енгиллаштирилди

uzbek_turkmen_flagsЎзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини инвентаризациядан ўтказишди. Шу билан бирга, Туркманистон ва Ўзбекистон расмийлари икки давлат чегара ҳудудларида виза билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилишган. Бу ҳақда 12news.uz сайти хабар тарқатди.

Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси номидан виза музокараларида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Парпиев бошчилигидаги делегация қатнашган. Янги келишувга кўра, икки давлат чегара вилоятлари аҳолиси ойига бир марта уч кун давомида визасиз бўлиши мумкинлиги белгиланган.