Россияда болалар шовқинига чидай олмаган Ўзбекистонлик уларга қарата ўт очди

бегзож

Санкт-Петербургда болаларга ўқ отиш билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилган. Россия оммавий ахборот воситаларининг нигоҳи ушбу ноодатий масалага, яъни болаларга қарата пневматик қуролдан ўт очган жуда тез қаратилиб, бу қизғин муҳокама сабаб бўлди. Ушбу қилмишнинг биттасини Ўзбекистон фуқароси содир этганлиги аниқланди. Бу икки ҳолат битта шахс томонидан содир этилган ёки этилмагани ўрганиб чиқилмоқда.  Воқеанинг биттасида 7 яшар қизалоқ тан жароҳати олган. Ўқ отилиши натижасида синган ойна қизни жароҳатлаган бўлиши мумкин.

Гап шундаки, Питернинг Адмиралтейск районида худди шундай ҳолат қайд этилади. Дастлабки тергов жараёнида улар бир киши томонидан содир қилинган бўлиши мумкинлиги айтилган эди. Аммо кейинчалик аниқланишча, Адмиралтейск туманидаги воқеадан бир кун ўтиб, 9 июнь куни Большой Подьяческой туманидаги 2-уйда яна бир отишма қайд этилади. Номаълум шахс “Глетчер” пневматик пистолетидан болалар майдончасига қарата икки марта ўт очади. Натижада воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари болаларнинг ёрдамида ўқ отилган хонадонга киришади.

НТВнинг хабар беришича, ушбу квартирада  29 яшар Ўзбекистон фуқароси Бегзод Шукуров бошқа мигрантлар бирга яшайди. У полиция ходимларига ўз хатти-ҳаракатини қуйидагича изоҳлайди: “Туш вақтида ухлаётгандим, бақиришади, шовқин қилишади, болалар дам олишга ҳалақит берди”. Кейин пистолетдан ҳавога ўт очади. “Албатта, патронсиз ўқ уздим”, дейди у.

Бегзод полиция идорасига олиб борилганда, алкоголь таъсирида бўлгани қайд этилади. У ҳозирги пайтда изоляторда сақланмоқда. Полиция вакиллари уни суд санкцияси орқали ҳибсга олишмоқчи.

Туман полиция бўлими бошлиғи Феликс Конюховнинг айтишича, у илгари бундай қилмишга ҳеч дуч келмаган. “Транспорт воситаларига қарата ўқ отишган — биламан, лекин болаларга ўт очиш, ҳеч эслай олмайман”, дейди у.

Гумондорни қўлга олиш ҳам жуда қийин кечмаган. Чунки унинг ўзи ҳам яширинишга ҳаракат қилмаган. Ушбу мигрант Подольскийда содир этилган отишмага, полиция вакилларига кўра, алоқаси бўлиши эҳтимолдан йироқ. Қолаверса, шанба куни отилган қурол ҳам бошқача бўлган.

Ҳозирги кунда икки ҳолат бўйича ҳам жиноий иш очилган бўлиб, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбарининг назоратига олинган.