Марказий банк 1 июлдан қиймати 5000 сўм бўлган янги пул билетларини муомалага чиқаради

    89742013 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 5000 сўм бўлган янги пул билетларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тарқатди.

    Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

    Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “5000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.

    Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида голографик эффектли ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

    8975

    Билет олд томонининг юқори қисмида “O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд.

    Муомалага чиқарилаётган қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.