“Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқовнинг соғлиғи ҳақида

0Ўзбекистонда минглаб мухлислар эга, таниқли хонанда Рашид Холиқовнинг соғлиғи ҳақида турли миш-мишлар тарқаган. Сайёд.ўз сайти маъмури хонанда Райҳоннинг илтимосига биноан бу ҳақда айрим маълумотларни эълон қилган.

Унда қайд этилишича, ҳаммаси Хиндистондаги Гоа оролида Рашид Холиқовнинг  оёғини ҳашарот чақиб олганидан сўнг бошланган. Мазкур яра Рашид Холиқовнинг мотоциклда ҳаракатланиши натижасида зўрайган ва тўйга “бирров”га келганида бирданига, бехосдан йиқилар даражага етган.

Сайтнинг ёзишича, шу билан Германияда операцияни муваффақиятли ўтказиб Тошкентга қайтгач, асоратлар зўрайганини айтишмоқда. “Менимча, қолган деталлар шартмас, асосийси айни дамдаги унинг аҳволи ва уни енгиш. Соғлом фикр ва ниятда ҳамиша соғлом натижа бўлиши тайин. Инсониятни танаси барибир руҳий кечинма билан узвий боғлиқ ва ички ирода ҳамда кайфият юқори натижаларни кўрсатади. Беморликнинг ҳар қандай кўриниши ҳам, қандай кечиши ва қандай кетиши барибир инсонни ўзини қўлида”, деб ёзади сайт маъмури.