Самарқанд хиёбонида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

d0e681faea972adaa307ce226da8aad1Москва шаҳрининг Самарқанд бульварида икки нафар Ўзбекистон фуқаросига номаълум шахс ҳужум қилган. Пичоқ билан уюштирилган қотиллик натижасида бир нафар ҳамюртимиз ҳалок бўлган, унинг ҳамроҳи эса кўп қон йўқотган бўлса-да, тирик қолган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар тарқатди.

Ўтган оқшом содир этилган мазкур хунрезлик ҳақида полиция бўлимига тунги соат 02-да маълум қилинган. Полиция вакилларига кўра, нотаниш шахс ҳужуми оқибатида икки нафар 30 яшар ҳамюртларимиз жабр кўрган. Қотил ўзбекистонликлар билан тортишиб қолган, сўнг пичоқ билан ўзбекнинг танасига жароҳат етказган. Қорнидан жароҳат олган жабрланувчилар касалхонага жўнатилган. Шифокорлар улардан бирининг ҳаётини сақлаб қололмади, у жарроҳлик амалиёти чоғида вафот этган. Иккинчисининг ҳаёти сақлаб қолинган бўлса-да, аҳволи жуда оғир.

Полиция эҳтимолий гувоҳларни сўроқ қилишни бошлаган. Қотилни топиш бўйича тезкор-қидирув амалиёти бошланган.