Америкаликлар кўп телевизор кўрадиган ва ухлайдиган бўлиб қолишди. Нега?

20121002101816АҚШ иқтисодиёти аста-секин оёққа туриш билан банд бўлиб турган бир пайтда, мамлакат меҳнат департаменти америкалар қанча вақт ишлашга ҳамда ҳордиқ чиқаришга сарфлашини ҳисоблаб чиқишди. Масалан, ўтган йили улар ўз иш кунларининг кам вақтини ишда, кўпроқ қисмини ҳордиқ олишга, чунончи, телевизор кўришга сарфлаган, деб ёзади The Wall Street Journall.

15 ёшдан катта бўлган америкаликлар ўртача иш ва у билан боғлиқ юмушларга кунига 3 соату 32 минутни бағишлаган, дейилади департамент ҳисоботида. Бу 2011 йилдаги кўрсаткичларга қараганда 2 минутга камдир. Гарчи бундай вақт кам кўринса-да, у йиллар сарҳисобида жамиятда жиддий ўзгаришлар бўлаётганини кўрсатади.

Меҳнат департаменти 2003 йилдан аҳолининг иш вақтини кузатиб боради. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иқтисодиётнинг жуда секин оёққа туриши ходимларнинг иш фаоллигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Гарчи ишсизлар сони ўтган йили 8,3 фоиздан 7,8 фоизгача тушган бўлса-да, ишга бағишланган ўртача соатлар миқдори ортмаяпти. Ҳозирги кунда Америкада тўлиқ ставкада ишламаётган ходимлар сони 2011 йилга қараганда анча ортган.

Ҳисобот муаллифларидан бири Пенсильвания университети профессори Жеффри Годби АҚШ иқтисодиёти тикланишини жуда кам аҳоли қатлами ўзида ҳис қилди, деб айтади. Кўп ишлашни хоҳлайдиган одамлар бундан йўл тутишмаяпти, дейди профессор.

Шу боис одамлар кўпроқ вақтини уйда телевизор кўриш билан ўтказишмоқда. Ота-оналар болалари ёнида кўпроқ қолишмоқда ёки кичик бизнесини уйдан бошқаришмоқда, оқибатда яна телевизор қаршисида кўпроқ вақт ўтказишмоқда. Психологик ўзгаришлар кўпроқ эркакларда кузатилмоқда. Оталар уйга эртароқ келишимиз ҳамда болалар билан кўпроқ вақт ўтказишимиз керак, деб ўйлашади.

Pew Research Center тадқиқот марказига кўра, оталар озгина бўлса-да, аввалгилардан анча кўпроқ уй ишларига қарашмоқда. Ушбу марказ тадқиқотчиси Венди Вангнинг айтишича, 1965 йилда америкалик оталар иш ва у билан боғлиқ юмушларга ҳафтасига ўртача 42 соат сарфлашган бўлса, 2011 йилда бу рақам 37 соатга қисқарган. Буларнинг барчаси америкаликлар кўпроқ дам ҳордиқ чиқаришига олиб келди. Ҳордиқларга ажратилган вақт кунига  ўртача 9 минутдан 5 соату 22 минутгача етди. Улар телевизор қаршисида кунига ўртача 2 соату 50 минут ўтиришмоқда, бу 2011 йилга қараганда 6 минут кўпдир. Америкаликлар ҳатто олдингиларига қараганда 4 минут кўпроқ ухлашмоқда. Улар ўртача кунига 8 соату 44 минут ухлашмоқда. Айни пайтда улар таом тайёрлашга кам вақт сарфлайдиган бўлишди, яхшиси, тайёр маҳсулот сотиб олади ёки ошхоналарда овқатланишади.