Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллат Ташкилотидаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов шу йилнинг сентябрь ойида очиладиган БМТнинг 68-сессияси раисига ўринбосар этиб сайланган. У бошқа минтақавий гуруҳлар вакиллари каби раис бўлмаган вазиятларда Бош ассамблея мажлисларига раислик қилади.
Ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси Антигуа ва Барбуда вакили Жон Эшни Бош Ассамблеянинг 68-сессияси раиси этиб сайлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов 2013 йил 28 март куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга ишонч ёрлиқларини топширган эди. У шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ ва Америка департаментини бошқариб келаётган эди.