Мисрда собиқ молия вазири ҳукумат бошлиғи этиб тайинланди

2036400130-Mideast-Egypt-New-LeaKand-Egypt-s-new-prime-minister-looks-Мисрнинг ўтиш даври ҳукумати раиси этиб собиқ молия вазири Ҳазим Ал-Бабловий тайинланди. У уч кун ичида ҳукумат таркибини шакллантириш ҳамда вазифасини бажаришга киришишини маълум қилди. Айни пайтда вақтинчалик бош вазир Миср аҳолисининг тўлиқ қўллаб-қувватлашишига эришиш осон кечмаслигини айтиб ўтди.

Янги бош вазирнинг маълум қилишича, аввалги ҳукуматдан етти нафар вазир ўз лавозимини сақлаб қолади. Ммудофаа вазири генерал Абдулфаттоҳ Ас-Сисси, ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳим, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Камол Амир, туризм вазири Ҳишом Зазу шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, ҳукумат таркибига бош вазир лавозимига давогарлардан бири бўлган Зиёд Баҳо ад-Дин, шунингдек, салафитлар етакчиси Юнус Махьюн кириши мумкин.

Муҳаммад ал-Барадей эса вице-президент лавозимига розилик билдирган. Умуман, ҳукуматни тўлиқ шакллантириш 72 соат ичида якунланиши қайд этилмоқда.

Ҳукумат мамлакатдаги асосий сиёсий кучлар қўллаб-қувватловисиз ўз фаолиятини бошламоқда. Чунки аксарият сиёсий партиялар ўтиш даври ҳукуматини шакллантиришда ўз эътирозларини айтиб ўтишган. “Мусулмон биродарлари” партияси эса янги ҳукумат таркибига кирмаслигини маълум қилган.