Владимир Путин “Ватан олдидаги хизматлари учун” Алишер Усмоновни мукофотлади

1379Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер, “Газпром инвестхолдинг” бош директори Алишер Усмоновни “Ватан олдидаги хизматлари учун” IV даражали ордени билан мукофотлади.

“Интерфакс”нинг хабар беришича, Россия Президенти миллиардернинг жамоатчилик ва хайрия фаолиятини ҳам юқори баҳолаган.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Forbes журнали рейтингига кўра, Алишер Усмонов Россиянинг энг бойи рўйхатини бир неча йилдан бери ҳеч кимга бермай келмоқда.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик олигарх Буюк Британиянинг Sunday Times газетасига кўра ҳам қиролликнинг энг бой одами сифатида эълон қилинган.

Алишер Усмонов ҳамкорлари билан DST инвестиция фонди орқали mail.ru, odnoklassniki.ru, Facebook, Apple сингари компанияларга инвестиция киритган. У, шунингдек, «Арсенал» футбол клубининг ҳам қарийб учдан бир қисм акцияларига эгалик қилади.