Абдулазиз Комилов Исроилнинг янги элчисини қабул қилди

А.Илёсов ("Жаҳон" АА)
А.Илёсов (“Жаҳон” АА)

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Исроил Давлатининг мамлакатга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Кармела Шамирни қабул қилди. Вазир элчидан ишонч ёрлиғининг нусхасини қабул қилди. Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган.

Исроил Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил декабрь ойида тан олган бўлиб, 1992 йилдаёқ ушбу мамлакатнинг Тошкентда элчихонаси очилади. Ўтган давр мобайнида икки давлат ўртасида 15 та ҳукуматлараро, 3 идоралараро ҳужжатлар имзоланган.

Ўзбекистон Исроил билан қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган

Маълумотларга кўра, Кармела Шамир мусулмон мамлакатда Исроил миссиясини бажарадиган биринчи аёл дипломатдир.

SHARE