Ислом Каримов Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайни табриклади

    567126240

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ҳамид Карзайни мамлакат мустақиллиги байрами билан табриклади.

    Афғонистон Ислом Республикаси 1919 йилдан бери ҳар йил 19 август куни Мустақиллик кунини нишонлайди. Худди ўша куни мамлакат ўзини Буюк Британиядан мустақил деб эълон қилади.

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Афғонистон 4,1 фоиз улушга эга. Ўзбекистон Афғонистоннинг тикланиш ва тараққиёт дастурларида қатнашмоқда.