Оқ уй Сурияга ҳарбий зарбалар беришнинг қонуний асосларини изламоқда

white-house-syria-force.siАҚШ президенти Барак Обама Сурияда кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларни олиб боришни ният қилаётгани йўқ. The Washington Postнинг ёзишича, агар ҳукумат кучлари томонидан кимёвий қурол қўлланилгани тасдиқланадиган бўлса, икки кунлик ҳаводан ракета зарбалари берилиши мумкин. Оқ уй маъмурияти вакилларининг айтишича, бундай зарбалар “тарбиявий” аҳамиятга эга бўлади.

The Washington Post’нинг ёзишича, Оқ уй маъмурияти айнан шу режани энг мақбул йўл деб ҳисоблайди. АҚШ Суриядаги охири номаълум урушга аралашиб қолишни истамайди, балки, ўз навбатида, истиқболда газ ҳужумларининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур бўлади.

Сурия ҳукумати армияси объектларига қарши ракета ҳужумлари ҳарбий кемалардан туриб амалга оширилади, айни пайтда стратегик ҳарбий учоқлардан фойдаланиш ҳам истисно қилинаётгани йўқ.

АҚШ разведка хизмати Оқ уйга кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида ҳисобот бергани йўқ. Шундай бўлса-да, Обама маъмурияти ўзининг истиқболдаги режалари хусусида Конгресс ва НАТО бўйича ҳамкорлари билан музокараларни бошлаб юборган. Асосий эътибор бундай ракета зарбаларини ҳуқуқий жиҳатдан асослаш талаб қилинади.

The Washington Postнинг ёзишича, АҚШ мудофаа вазирлиги тегишли буйруқ бўлиши билан ҳужум қилишга тайёр. Қолаверса, Барак Обама ҳарбий тайёргарликни маромига етказиш бўйича тегишли кўрсатма берган.

Ҳозирги кунда БМТ экспертлари Сурияда кимёвий қурол қўлланилганини текирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 август куни Дамашқ яқинидаги туманлардан бирида кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо расмий Дамашқ буни мухолифат вакилларининг навбатдаги “иғвоси” деб атади.

SHARE