Жон Керри АҚШ хавфсизлик кучларига маълум бўлган махфий маълумотларни ошкор қилди

OB-YS865_0830ke_G_20130830132703

Бугун АҚШ Давлат котиби Жон Керри баёнот билан чиқиб, Сурия кимёвий қуроллари ишлатилганига доир махфий ахборотларни ошкор қилди. Унга кўра, Сурия ҳукумати шу йилнинг 21 август куни Дамашқ ёнидаги туманларда оммавий қирғин қуролини ишлатган. Баёнот матни The Wall Street Journal сайтида чоп этилди.

Жон Керриша кўра, Сурия Яқин Шарқда энг катта кимёвий қурол захирасига эга. АҚШ расмийлари Сурияда йил давомида кимёвий қурол бир неча маротаба ишлатилганидан бохабар бўлган. Кимёвий қурол ишлатилишидан уч кун бурун Сурия армияси вакиллари ушбу ҳудудга чиқиб, олдиндин тайёргарлик ишларини амалга оширишган.

“Биз ракеталар қаердан, қачон учирилганини биламиз. Биз ракеталар қаерга ва қачон келиб тушганини ҳам биламиз. Шуни айтиш керакки, ракеталар режим томонидан назорат қилинган ҳудуддан мухолифат назоратидаги ҳудудга келиб тушган”, деди Давлат котиби.

АҚШ ҳукуматига кўра, ушбу ҳужумдан 1429 нафар суриялик ҳалок бўлган, уларнинг 426 нафари болалардир. Биринчи ёрдамни беришга интилган тиббиёт ходимлари ҳам захарланишган.

Шундан сўнг Жон Керри АҚШнинг тарих, келажак авлод, ўз миллий манфаати ва халқаро ҳамжамият олдидаги масъулияти ҳақида гапириб, АҚШнинг ҳарбий аралашуви жиддий аҳамиятга эканлигини айтиб ўтган.

Жон Керрининг ўз нутқида Францияни “кўп йиллик шеригимиз” деб таърифлаши куни кеча парламент рухсатини ололмаган Буюк Британия учун ўзига яраша “кесатиқ” сифатида баҳолаш мумкин.

“Шу ўринда бир нарсани аниқ айтай: Биз Конгресс, шерикларимиз, энг муҳими, Америка фуқаролари билан мулоқот қилишда давом этамиз. Барак Обама қадриятларимиз ва манфаатларимизга уйғун бўлган таомиллар асосида қарор қабул қилишига ишонаман”, деди Жон Керри.

Жон Керрининг фикрича, Сурия бўйича қабул қилинажак қарор Афғонистон, Ироқ ва ҳатто Ливиядаги шароитлардан бутунлай фарқ қилади. У ерда ҳарбий ҳаракатларни олиб боришни кўзда тутмайди.

Кейинроқ Оқ уй кимёвий қурол ишлатишга доир харитани ҳам оммага эълон қилди.