Ҳайит намозига отланган Башар Ассад кортежи ўққа тутилган

Syria's President Bashar al-Assad speaks during an interview with a German newspaper in Damascus8 август куни Рамазон ҳайити намозини ўқишга отланган Сурия президенти Башар Ассад кортежи ҳарбий тўдалар томонидан ракетадан ўққа тутилган. Бу ҳақда ҳарбий тўдалар дастлаб маълум қилган.

“Ал-Арабия” телеканалининг ёзишича, давлат раҳбари мазкур ҳодисада зиён кўрмаган.

Reutersнинг ҳарбий тўда раҳбариятига таяниб хабар беришича, ҳарбий мухолифат вакиллари Дамашқдаги Масжидга отланган Башар Ассад кортежи йўлда ўққа тутилган. Сурия армияси мазкур ахборотни рад қилган.

Башар Ассад эса масжидга етиб борган ва ҳайит намозида қатнашган. У иштирок этган ҳайит намози мамлакат телевидениеси томонидан намойиш этилган. Reuters трансляцияга асосланиб айтишича, ўққа тутишдан ҳеч ким зарар кўрмаган бўлиши керак, деган хулосага келади.

Бундан аввалроқ ҳарбий тўдалар президент кортежи йўлини тўсганлигин ва масжидга қўймаётганлигини маълум қилган эди.

 

SHARE