“Хитойда ҳамма нарсани кўчириш мумкин”

Galaxy-Soho-Zaha-Hadid-12

Хитой деганда хаёлимизга биринчи бўлиб келадиган нарса, шубҳасиз, ушбу мамлакат тадбиркорларининг кўплаб товарлар, ғояларни “ўғирлаши” ҳамда ўзлаштириб олиши келади. Ҳар қандай маиший техника ёнида “Хитойники” деган жумла бот-бот ишлатилиши бежиз эмас, албатта.

Хитойлик меъморчиликка ихтисослашган мунаққид, Пекин университети декани Фан Чжэньиннинг “КоммерсантЪ FM” радиосига берган интервьюсида келтирилишича, кўчириш айнан хитойликларга хос одат эмас. “Бу ҳамма жойда бор. Германия жуда кўп нарсаларни Англиядан кўчириб олган”, дейди у. Мутахассисга кўра, Хитойда кўчириш ёки ўғирлаш икки даражада кечади: шунчаки Европадаги қайсидир бино нусхасини кўчиришади-қўйишади, тамом. Бу, аввало, арзон ва осон. Иккинчи даражада кўчириш кенгроқ маънода юз беради, яъни тасаввуроти яхши ривожланмаган қандайдир меъмор бошқа архитекторлардан айрим ғояларни ўзлаштиради.

Бугунги кунда Хитойда европача усулдаги уй-жойлар модага кирган. Бунга иккита сабаб бор: биринчидан, европача усул анча ноодатий бўлиб, хитойликлар буни қандайдир жозибадор жиҳат деб ўйлашади ва харид қилишади. Иккинчидан, европача усулдаги тураржойларда безакка алоҳида урғу берилади. Хитойликлар фикрича, безаги бор уй анча қиммат туради.

Фан Чжэньин фикрига кўра, хитойлик амалдорлар давлат органлари биноларини қуришда “ҳайбатли ва ҳайратли” биноларга кўп эътибор беришади. Масалан, Хитой марказий телевидениеси биносини қуриш лойиҳаси аввалига хитойча услубда эди. Аммо ҳукумат раҳбарлари “диққатни жалб қиладиган ёрқин бино қуриш”ни талаб қилишди. Маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари раҳбарлари эса бундан ҳам антиқа талабларни илгари суриши мумкин. Масалан, Оқ уйни кўчириб олишади ва қуришади. Кейин маъмурият ушбу бинога кўчиб ўтади.

Хитойда ўғирланган меъморий бинолар жуда кўп. Фан Чжэньинга кўра, масалан, Пекиндаги Galaxy Soho лойиҳаси. Бу лойиҳа Заха Хадид томонидан ишлаб чиқилган. Аммо Чунцинлик бир хитойликка бу лойиҳа жуда ёқиб тушади. У лойиҳани тўлиқ кўчириб, бинони барпо этади. Аммо уни плагиатликда айблаша олишмайди. Чунки у лойиҳани оригинали қуриб битказилгунга қадар барпо этиб бўлган. Шунинг учун ғарблик мутахассислар Хитойда ҳамма нарсани “кўчириш, ўғирлаш” мумкинлигини айтади.

оригинали/spiegel.de
оригинали/spiegel.de

 

 

 

 

 

 

 

кўчирилган шакли
кўчирилган шакли