Фаластинлик Ҳалил Гретег Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг шахсий саҳифасини бузишга муваффақ бўлган.
Ҳеч қаерда ишламайдиган фаластинлик йигит бир неча марта Facebook тармоғидаги муаммолар ҳақида ёзган бўлса-да, унга ҳеч ким эътибор қаратмайди. У ўзига эътибор қаратишларини истаб, Цукербергнинг шахсий саҳифасини бузишнинг уддасидан чиққан.
Euronews’нинг ёзишича, у ижтимоий тармоқлар “даҳоси”нинг саҳифасида АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ агенти Эдвард Снодун номидан хабар қолдиради. Дастурчи йигит ўз ишидан мамнун: “Мен фаластинлик бир йигит сифатида Facebookдаги муаммони топишга муваффақ бўлганимдан ғоят хурсандман. Ахир фаластинлик Facebookнинг нозик жойини топди, бу улкан тармоқ ва супер-гигант компаниядир”, дейди у.
Ҳалил Шретег ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олган бўлиб, Facebookда ўзаро “дўст” бўлмаса-да, ҳар қандай фойдаланувчи саҳифасида хабар қолдириш йўлини топди.