Афғонистонлик футболчилар Покистон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди

afg_football_team_smКобулда Афғонистон миллий терма жамоаси Покистон терма жамоаси билан ўтказган ўртоқлик учрашуви 3:0 ҳисобида афғонистонликлар ғалабаси билан тугади.

BBCRussianнинг хабар беришича, бу ғалаба, айниқса, ёш афғон ишқибозларини жунбушга келтирди.

Шуни айтиш керакки, футбол мусобақаси Афғонистон телевидениеси томонидан тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Икки мамлакат терма жамоалари охирги марта 1977 йилда Кобулда майдонга тушишган бўлиб, кейинчалик воқеалар ривожи Афғонистонда бу спорт тури билан шуғулланишни имконсиз машғулотга айлантирди.

Шуни айтиш керакки, икки ҳафтадан сўнг икки давлат раҳбарлари музокаралар столига ўтиришади.