Тошкентда Hyatt Regency меҳмонхонаси 2015 йилда ишга тушади

    hyatt-regency-pic1

    ЎзАнинг “Ўзбектуризм” миллий компанияси маълумотларига таяниб хабар беришича, 2015 йилда Тошкентда Hyatt Regency меҳмонхонаси ўз ишини бошлайди. АҚШнинг Hyatt Hotels Corporation компанияси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ўртасида имзоланган битимга мувофиқ барпо этилаётган мазкур меҳмонхона 294 ўринга мўлжалланган.

    Hyatt Hotels & Resorts тармоғини Европа, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ривожлантириш бўйича вице-президенти Питер Норманнинг сўзларига кўра, Тошкентда Hyatt Regency меҳмонхонасининг очилиши Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади. Мазкур меҳмонхонадан халқаро конференция ва фестиваллар ўтказишга мўлжалланган зал ҳам ўрин олади.

    Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2012 йил май ойида Тошкент шаҳар ҳокимиятига “Hyatt Regency” савдо белгиси остида меҳмонхона қуриш учун 42 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди. Ушбу маблағлар 12 йил муддатга 3 фоиз ставкасида тақдим қилинган.

    “РИА Новости”нинг хабар беришича, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда “Hyatt International” компанияси ўртасида 2012 апрель ойида 113 миллион долларлик меҳмонхона қуриш бўйича шартнома имзоланган эди.

    Тошкент марказида бунёд этилиши кўзда тутилаётган мазкур олий даражадаги меҳмонхона, 2013 йилнинг охирги чорагида фойдаланишга топширилиши айтилган эди. Ушбу лойиҳанинг қолган харажатларини Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

    SHARE