Америкалик минг йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

manyakОгайо штати суди Кливлендлик 53 яшар Ариэл Кастрони умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Эътиборли жиҳати шундаки, у  афв этилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва яна 1000 йил қамоқда ўтириши керак бўлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal сайти хабар тарқатди.

Июль ойи охирида маълум бўлишича, у прокуратура билан келишишга муваффақ бўлган ва ўз айбини тан олган ҳамда ўлим жазосидан қутилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 май куни Кливленд фуқароси Чарльз Рэмси қўшниси Ариэл Кастронинг хонадонида баланд шовқинни эшитади. У қўшнининг уйига яқинлашиб, қараса, кичкина қизи билан Аманда Беррини кўради. У уйдан уни олиб чиқишни сўрайди. Чарльз уни қутқаради. Аёл полицияга мурожаат қилади. Полиция, шунингдек, Кастронинг яна икки нафар асирларини — Жоржина деЖезус ва Мишель Найтни озод қилади. Уларнинг барчаси узоқ йиллар давомида жинсий қулликда сақлаб келинган. Масалан, Найтни 2002 йилда, Беррини 2003 йилда, ДеЖезусни 2004 йилда олиб қочиб, асир олган. Полиция Каэстронинг уч ака-укаларини қўлга олган.

Полицияга Кастрога нисбатан 977 та пункт бўйича айблов эълон қилган, у ўшалардан 937 тасини тан олишга рози бўлган.