“Шарқ тароналари”да раққосалар чиқиши Мукаррама Турғунбоеванинг 100 йиллик тўйига бағишланади

bt_10011“Шарқ тароналари” IX халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик ишлари тобора қизғин тус олмоқда. Фестивалнинг очилиш маросими ҳар йилгидек ранг-баранг ва эътиборга молик бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради “Зарафшон” газетаси. Биз Регистон майдонида бўлиб, репетиция жараёни билан танишдик.

Бош балетмейстер, Ўзбекистон халқ артисти Равшаной Шарипованинг газетага берган интервьюсида қайд этилишича, концерт дастурида Фарғона, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабидан энг иқтидорли ва маҳоратли тўрт юзга яқин раққосалар таклиф этилган. “Репертуаримиздан халқ рақслари, миллий рақсларимиз, фольклор, тўй маросими қўшиқ ва рақслари жой олган. Бу галги дастурларимиз халқимизнинг эъзозли санъаткори, устозимиз Мукаррама Турғунбоеванинг 100 йиллик тўйига бағишланади”, дейди у.

Концерт дастурига Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев режиссёрлик қилмоқда. Фестивалнинг очилиш маросимида элимизнинг ардоқли санъаткорлари, Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз, Малика Эгамбердиева µамда миллий ва эстрада йўналишида ижод қилаётган бошқа хонандалар иштирок этишади.

Газетанинг ёзишича, фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар нафақат куй ва қўшиқ сирларидан воқиф бўладилар, балки Самарқандда амалга оширилган ободончилик ишлари билан танишадилар.

Ўзбек раққосаси, балетмейстер ва педагог,Ўзбек раққосаси, балетмейстер ва педагог Мукаррама Турғунбоева 1913 йилда Фарғонада туғилган. Фарғона билим юртини тамомлагач, 1929 йилда М. Қориёқубов ёрдамида Самарқанд Давлат мусиқали театрининг ёрдамчи труппасига ишга кирди ва театрда саҳналаштирилган мусиқали спектаклларда иштирок этди.