Барак Обама Ислом Каримовни Рамазон ҳайити билан табриклади

1373466299_1Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, юксак муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаб, эзгу ва самимий истаклар билдирилган.

Жумладан:

Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Ҳусейн Обама;

Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи бин ал-Ҳусайн;

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям;

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сян Лун;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

Туркия Республикаси Президенти Абдуллоҳ Гул;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика;

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби Акмалиддин Эҳсонўғли;

Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган ватандошлар ўз табрикларини йўлладилар.

UzA