Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 9 август куни нишонланади

    12

    Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари тарқатаётган хабарга кўра, Ўзбекистон мусулмонлар идораси уламолар ҳайъати Рамазон ҳайитининг биринчи куни 9 август, жума кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилган.

    Шу маносабат билан Ўзбекистон Республикасининг қарори эълон қилинди. Ҳайит намози Ўзбекистонда жума куни ўқилади.

    Америкадаги ҳамюртларимиз эса Рамазон ҳайитининг биринчи кунини шу йилнинг 8 август — пайшанба куни нишонлашади.

     Президент қарори муборак Рамазон ҳайитининг мамлакат халқи маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида” 1992 йил 27 мартдаги Фармонига мувофиқ қабул қилинади.