Russia Today телеканали Америкада тўсиққа дуч келмоқда

1rt2

Russia Today (RT) телеканали АҚШда турли тўсиқларга учрамоқда. Бу ҳақда телеканалнинг бош муҳаррири Маргарита Симоньян ўз твиттерида маълум қилган. Унга кўра, Reddit сайтида телеканал блок қилинган.

“Мен бизнинг телеканални қачон блок қилишларини кутаётган эдим. Бошланди. Сўз эркинлигига шарафлар!”, дейди телеканал бош муҳаррири.

Ўз навбатида, Reddit сайти маъмурлари Russia Today телеканалини ҳаддан ташқари кўп спам ва бошқа ижтимоий воситалардан фойдалангани учун тақиқлаб қўйилганини айтади.

RТ жаҳон оммавий ахборот воситалари оқимига қарши туришни мақсад қилиб олган, Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилади ҳамда инглиз, рус ва араб тилларида намойиш этилади.

RТ яқин ўтмишда жиддий мубоҳасаларга сабаб бўлган Wikileaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж иштирокида ҳам махсус дастур намойиш этган. Ушбу дастур уч ой давомида Швеция ҳукуматига топширилиши мумкинлигидан қочиб, Буюк Британиянинг Эквадордаги элчихонси ҳудудидан намойиш этилди.

Машҳур америкалик журналист, телебошловчи Ларри Кинг Россиянинг инглиз тилидаги собиқ RussiaToday, ҳозирда РТ давлат телеканалида ҳам ўз шоусини намойиш этмоқда.

Russia Todayнинг мақсад-вазифалари ҳақида шарҳловчимиз Мурод Ғофуровнинг шарҳи билан танишиш учун бу ҳаволага босинг.