Сенат Марказий банк раисининг ҳисоботини эшитади

    jMTJjN13463413979995_bЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини шу йил 22-23 август кунлари бўлиб ўтади.

    Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий  ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан бўлиб, улар тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ва ривожлантириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни кучайтиришни назарда тутади.

    Шу билан бир қаторда, навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош­қаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни ва одамларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга доир масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.