Ўзбекистонда шампань виносини реклама қилган газета жаримага тортилди

Champagne, France1Олмалиқ тоғ-кон металлургия компаниясининг муассислигида чоп этиладиган “За цветные металлы” нашри “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузган. “Истеъмолчи” газетасига кўра, таҳририят Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан 5 миллион 571 минг сўм миқдорида жарима тортилган. 12uz.com сайтининг “Истеъмолчи” газетасига таяниб ёзишича, бу Марказий банк курси бўйича 2,6 минг долларни ташкил қилади.

Хабарда келтирилишича, газетада “Шампан виносининг сеҳрли кучи” номли мақола эълон қилинган. Унда шампан виносининг сурати, унинг ўзига хос жиҳатлари ва уни танлашдаги айрим жиҳатлар тарғиб қилинган. Сайт мақоланинг бошқа тафсилотларини келтирмайди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари Ўзбекистонда бутунлай тақиқланган.