Кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Словакия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иван билан учрашди.
Вазир Элчидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон — Словакия муносабатларининг истиқболдаги йўналишлари, чунончи, икки томонлама, шу билан бирга, Европа Иттифоқи доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилишди.
Учрашувда тарафлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилишди.