Ўзбек тўйларида кимнинг “ошиғи олчи”?

ojbek_va_nigora-tria_media_ni_tark_ehtdi“Даракчи” газетаси тўй мавсуми олдидан Ўзбекистондаги эстрада хонандалари энг бозори чаққонларини ўрганиб чиқди.

“Бугун ўзбек шоу-бизнесидаги аксарият хонандалар тезроқ танилиб, тўй хизматларига бориш учунгина санъатга қадам қўйишяпти десак, муболаға бўлмас”, деб ёзади газета.

Газетанинг ёзишича, тўй ортидан топиладиган маблағ ким учундир арзимас кўринса-да, бир хонанда бу билан оёққа туриб олади-да. Ёки бор-йўғи 20-30 миллион сўмга олинган фильмлар ўз намойишидан кейин сарфланган маблағни бир неча баробар қоплаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Хуллас, бугунги саҳифамиз орқали

Газетанинг хонандалар фикрига таяниб ёзишича, Ўзбекистонда мавсум ёзнинг ўрталаридан бошланиб, то ноябр ойининг охирлари – декабрнинг биринчи ярмига қадар чўзиларкан. Бироқ Рамазон ойи муносабати билан бу йил янги мавсумнинг бошланиши ўз-ўзидан августга кўчди. “Шунинг учун кўпчилик хонандалар “ўлик пайт”да янги қўшиқларини ТВ орқали айлантириб, бошланажак мавсумни ўзиники қилиш ниятида”, деб ёзади “Даракчи”.

Пойтахт тўйларида энг “ошиғи олчи”лар:

1. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева анча йиллардан буён “бирров”га борадиган хонандалар сафида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Узунқулоқ гапларга қараганда, мавсум авжида хонанда бир кунда камида 5 ёки 6 та “бирров”га бораркан.

2. Айни дамда иккинчи ўринда бўлса-да, бироқ Мавлуда Асалхўжаеванинг ўрнига жиддий даъвогарлик қилаётган хонанда – Муниса Ризаева. Унинг ҳам тўйлар мавсумида кунига камида 4 та “бирров”и бўлар экан.

3. Учинчи ўринни эса икки йилдан буён хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруххон ва Нилуфар Усмонова эгаллаб келишяпти. Маълумотларга қараганда, уларни мавсум пайтида кунига 3 ёки 4 марта “бирров”да кўришингиз мумкин.

Мавсумга қарамайдиган хонанда:

Хонанда Алишер Рўзметовни ижодкорлар ҳам, мухлислар ҳам ҳар қандай мавсумга қарамай энг “харидоргир” хонанда сифатида билишади. Рўзметов “навбат” ўтказиш бўйича пойтахтда донғи кетганлардан саналса-да, “бирров”ларни ҳам унутмайди. Кўпчиликнинг фикрича, у навбатчилик қилаётган тўйларга бошқа хонандаларни чақиришнинг ҳожати йўқ. Истасангиз хоразмча, истасангиз туркча ва таъбга кўра, инглиз тилидаги қўшиқларни ҳам маромига етказиб куйлаб беради.

Вилоятларда Тошкентдагидан фарқли ўлароқ, “бирров”чилар деярли учрамайди:

Бошқа ҳудудларда хонандалар, асосан, навбатчи сифатида таклиф этилиши кўпчиликка аён. Бу борада:

1. Биринчи ўринни хонанда Фарҳод Саидов эгаллаб турибди. Маълумотларга қараганда, бу йил унинг октябр ойи охирига қадар деярли ҳар куни навбатчилик хизматлари бор экан.

2. Пойтахт тўйларида камнамо бўлиб қолган “Давр” гуруҳини мавсумда ё Бухородан, ё Самарқанддан топасиз. Гуруҳ аъзоларининг ҳам навбатчилик борасида ишлари юришган.

3. Фарҳод ва Ширин ижодини бошлаганига кўп бўлмаган эса-да, вилоятлардаги тўйларда навбатчилик қилиш борасида анча илгарилаб кетишган. Ўтган йилдан бошлаб улар қаторига хонандалар Ойбек ва Нигора ҳам қўшила бошлади. Айни тўй мавсумида уларни Самарқанддан изланг.

Келин салом ва чарларда:

1.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова бу борада сўзсиз биринчи ўринни эгаллаб турибди.

2. Иккинчи ўринга даъвогарлик қилаётган икки актрисамизнинг ҳам мавсумда деярли ҳар куни тўй хизматлари бор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева ва Муқаддас Холиқовани мухлислар бир ўринда кўришаркан.

3. Вилоятлардаги тўй хизматларида энг фаол актрисалар рўйхатини Зуҳра Солиева бошлаб берса-да, мавсумда Тошкентдаги тўйларда ҳам унинг иши анча қизийди.

Тўйларда бошловчилик борасида:

1. Бир неча йилдан буён Рихситилла Абдуллаев ва Нигора Каримбоева жуфтлиги биринчиликни эгаллаб келмоқда.

2. Даврон Кабулов ва Райҳон Уласенова жуфтлиги гоҳ пойтахт тўйларида, гоҳ вилоятдаги тўйларда пешқадам бўлиб келмоқда.

Газетанинг ёзишича, “Мавсум”га ҳар ким турлича таъриф беради. Баъзи хонандалар эса тўйлари кўплигини ОАВдан яширишга уринишади. “Буни айтиб кўз-кўз қилишса, гўёки ишлари ортга кетадигандек”, дейди муаллиф. “Мавсум” ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида барибир уларга микрофон тутдик.

Ойбек ва Нигора, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари:

— Ҳар бир хонанда йил давомида қилган меҳнатининг самарасини кўришни, яъни клиплари ва реклама учун сарфлаган маблағ ўрнини мавсумда қоплаб олишни ўйлайди. Чунки тирикчилик манбаимиз шундан, буни яширишнинг ҳожати йўқ, менимча.

Алишер Рўзметов, хонанда:

— Очиғи, мен мавсум қачон бошланиб, қачон тугашини унчалик яхши билмайман. Асосан, Рамазон ойида дам оламан, холос. Лекин тўй экан деб пулнинг ортидан қувадиган хонанда эмасман. Одамлар ният қилиб айтишгач, қўлимдан келганича хизмат қиламан. Дарвоқе, куни кеча ҳисоблаб кўрсам, 5 мингга яқин қўшиқ билар эканман. Балки шунинг учун тўй хизмаларига мени кўпроқ таклиф этишар.