Буюк Британия элчиси мустақиллик байрами билан ўзбек тилида қутлади

553076_534461603269306_267602046_n

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Эдгар Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 22 йиллиги билан қутлади. У ўз видео-табригини элчихонанинг Facebookдаги саҳифасига жойлаштирди.

“Мен Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан энг эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман. Келаётган йилда барчангизга омад ва бахт тилайман”, дейилади элчи табригида.