UZINFOCOM “маданий” ҳамкорликка чақирди

uzinЎзбекистон компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази — UZINFOCOM бир қатор интернет оммавий ахборот воситалари тарқатилган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Гап шундаки, 16 август куни Ўзбекистонда олий ўқув юртларига бўлиб ўтган тест синовларининг натижалари эълон қилинди. Тест натижаларини абитуриентлар олий ўқув юртига бориб ёки СМС ёхуд бевосита Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали билишлари мумкин эди.

Аммо ўша куни «Подробно» янгиликлар агентлиги Давлат тест марказининг сайти ишламаганлигини маълум қилди. Аммо СМС орқали натижани билиш мумкин эди, деб ёзади агентлик. Қизиқ арифметика: қаерда текин бўлса, яъни сайтда иложи йўқ, лекин СМС орқали (бир чиқиш СМС 0,75 цент) билиш мумкин, деб хулоса қилади.

Шу муносабат билан билдирилган тушунтиришда қайд этилишича, UZINFOCOM ходимлари ушбу кунга жиддий ҳозирлик кўрган эди. Сайтнинг функциялари жиддий синовдан ўтказилади, чунончи, сайт виртуал режимда кучли босим остида синовдан ўтади.

Маълумотлар маркази маъмурларига кўра, сайт кун давомида ишлаган ҳамда фойдаланувчилар учун кириш имконияти мавжуд бўлган. “Сайтнинг юкланиши ҳамда ишлаши билан боғлиқ статистика исталган шахсга тегишли сўров асосида тақдим этилади”, деб ёзади марказ.

16 август куни Давлат тест маркази сайти маълумотлар базасига мурожаатлар сони кескин ортган, аксарияти битта IP-манзилдан бўлган. “Тезкор таҳлил шуни кўрсатдики, бегона сайтлар турли йўллар билан тест натижаларини кўрсатиш учун ўз платформаларини яратишган, улар бунда dtm.uz сайтига бериладиган сўровнинг шаклини ўзлаштиришга уринган. Айниқса, айримлар ҳийла ишлатган ҳолда iframe ўрнатишган.

UZINFOCOM ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилган. Хусусан,  iframeга тақиқ қўйилган, “капч” ва бошқа ҳимоя ҳаракатлари жорий қилинган. Натижада сайт юкланиши бирмунча осонлашган ҳамда “ҳужум қилган” сайтларда муаммо пайдо бўлган.

Бу саъй-ҳаракатлар айнан Давлат тест маркази сайтидан фойдаланганларга таъсир кўрсатмаган. У фойдаланувчиларнинг якка сўровларига жавоб берган.

UZINFOCOM маркази ўз натижаларини ташқи сайтлар орқали текшира олмаган фойдаланувчилардан узр сўраб, келажакда барча компанияларни тегишли йўналишларда, хусусан, интерактив хизмат кўрсатишда ҳам “маданий” ҳамкорлик ва шерикликка чорлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 11 июнда қабул қилинган «2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жорий йилда олий ўқув юртларига 56607 нафар бакалавр қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази маълумотларига кўра, жорий йилда олий ўқув юртларига кириш учун абитуриентлардан аввалги йиллардагига нисбатан анча кўп – 480 мингдан ортиқ ариза тушган.

SHARE