Ўзбекистонда фантастик сериал суратга олинади

15

Ўзбекистонда «Куч бирликда» деб номланган фантастик сериал суратга олинади. «Подробно» янгиликлар агентлиги хабарида келтирилишича, ушбу сериал учун кастинг якунланган. Ушбу кинотанловда 3 ёшдан 45 ёшга қадар бўлган 150 нафар киши қатнашган.

Агентлик хабарида айтилишича, кастингда истаган шахс, хусусан, актёрлик маълумотига эга бўлмаганлар ҳам иштирок этишга муваффақ бўлган. Даъвогарлардан талаб қилинган ягона нарса — қандайдир монолог тайёрлаш ва уни ижро этиб бериш бўлган.

Икки босқичли кастинг танловидан сўнг 40 нафар актёр сериалда суратга тушиш учун танлаб олинади. Кўп сонли актёрларга эҳтиёж туғилишининг боиси шундаки, телесериалнинг ҳар бир серияси алоҳида мавзуга бағишланган бўлиб, унда янги қаҳрамонлар иштирок этиши талаб қилинади. Умуман, картина 12 сериядан иборат бўлиб, профессионал актёрлар билан бир қаторда ҳаваскорларнинг ҳам иштирок этиши сериалга реаллик бағишлайди.