Барак Обама турмуш ўртоғи қистови билан чекишни ташлаган

USA OBAMA INAUGURATION
Hilary Alexander/Telegraph.co.uk

АҚШ президенти Барак Обама душанба куни қарийб олти йилки турмуш ўртоғи Мишель Обамадан қўрққани учун сигарет чекмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда NBCга асосланиб, “РИА Новости” хабар тарқатди.

Обаманинг мазкур сўзлари омма учун мўлжалланмаган бўлиб, ёниқ қолган микрофон сабабли оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган.

Гап шундаки, АҚШ президенти БМТ Бош ассамблеяси доирасида БМТ махсус маърузачиси билан суҳбат қилиб турганда, ушбу сўзларни гапирган.

“Сиз чекишни ташлагансиз, деб умид қиламан?” — деб сўрайди Барак Обама. Киаи вақти-вақти билан чекиб туришини айтиб, президентдан сигарета чекишни қандай ташлаганини сўрайди. “Мен, мана, олти йилки, бир дона ҳам сигарет чекмайман…, чунки хотинимдан қўрқаман”, деб жавоб беради Обама табассум билан.