Кураш Олимпиада ўйинлари дастурига қайтарилди

borec_01

Халқаро Олимпия қўмитасининг Аргентинада бўлиб ўтган мажлиси қарори билан 2020 ва 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари дастурига кураш турлари қайтарилган. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Аввалроқ, ХОҚ ижроқўми 2020 йилги Олимпиада дастурига кириши мумкин бўлган спорт турлари шорт-листини эълон қилган, унда, курашдан ташқари, бейсбол (софтбол) ва сквош ҳам бор эди. Охир-оқибат, кураш кўпчилик овозини қўлга киритиб, ғолиб чиқди.

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон кураш федерацияси Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда курашни Олимпия ўйинлари таркибида қолдиришни сўраб Халқаро Олимпия қўмитасига махсус хат билан мурожаат қилган эди. Унда кураш спорт турларини 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқариб ташламаслик сўралган эди. Бундай хатларни Россия ва Тожикистон ҳам йўллаган эди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Жасур Акрамовнинг ББС Ўзбек хизматига берган интервьюсида айтилишича,бу – спорт курашининг Олимпия ўйинлари дастурида қолиши ҳаммани безовта қилаётган нарса эди. Ярим йилдан бери спорт курашининг ишқибозлари, шу жумладан, биз ҳам курашнинг дастурда қолишини истаб, дунё миқёсида турли акциялар, мусобақалар ўтказдик. Ва, Худога шукр, спорт курашининг Олимпиада дастурида қолганини эшитиб, жудаям хурсанд бўлдик. Айниқса, курашчиларимиз жудаям хурсанд”.