UZвебистоннинг энг яхши сайтлари аниқланди

festival

“InfoCOM—2013” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигининг биринчи кунида .UZ миллий домени интернет-фестивали якунлари эълон қилинди.

Танловда сайтлар интернет-технологиялар, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларнинг мутахассислари ва экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Фестивал танлов дастури ўн мавзу ва иккита махсус номинацияни ўз ичига олади. Танлов дастурига ҳар ўн мавзу бўйича иштирокчилар учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофоти киритилган. Маълум вақт ичида ўз номинациясида энг кўп балл тўплаган ўнта сайт ғолиб деб топилди.

Бу йил танловга 900 дан ортиқ ариза келиб тушди, танлов дастурида 452 сайт иштирок этди. “Фестивал кашфиёти” махсус номинациясида 150 дан ортиқ сайт қатнашди. Фестивалнинг мавзули ва махсус номинацияларида ғолиб бўлган сайтларнинг 65 фоизга яқини ўзбек тилидаги шаклига эга.

Танловнинг “Фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт” йўналишида www.ziyouz.uz портали биринчи ўринни қўлга киритди. 2004 йили фаолият бошлаган портал бугунги кунда ўзбек тилидаги энг ката маънавий манбага айланган. Унда 4100 дан ортиқ электрон китоб, 15000 дан ортиқ илмий-оммабоп, маърифий мақолалар ўрин олган. Vatandosh фаолларидан бири Даврон Тожиалиевни ушбу мукофот билан қутлаймиз.

Уларда ғолиб топилган сайтлар билан танишинг:

“Давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органининг энг яхши сайти”

1 – minzdrav.uz

2 – customs.uz

3 – my.gov.uz

“Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт”

1 – e-kommunal.uz

2 – id.uz

3 – goldenpages.uz

“Энг яхши корпоратив сайт”

1 – ipotekabank.uz

2 – lukoil-overseas.uz

3 – brandbox.uz

“Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт”

1 – ziyouz.uz

2 – ziyonet.uz

3 – uztranslation.uz

 

“Маданият соҳасидаги энг яхши сайт”

1 – art-blog.uz,

2 – bkukteatr7.uz

3 – блог dna.uz

 

“Спорт соҳасидаги энг яхши сайт”

1 – olympic.uz

2 – sports.uz

3 – arena.uz

 

“Туризм ва саёҳат соҳасидаги энг яхши сайт”

1 – visitxorezm.uz

2 – mytashkent.uz

3 – zaamin.uz.

 

“Энг яхши шахсий сайт”

1 – nasimov.uz

2 – rinata.uz

3 – oilam.uz ва kh-davron.uz

 

“Энг яхши ОАВ сайти” номинацияси

1 – mezon.uz

2 – uza.uz

3 – kun.uz.

 

“Мавзуга оид энг яхши сайт”

1 – ladoshki.uz

2 – norma.uz

3 – kommersant.uz.

 

«Йил кашфиёти»

1 – uz24.uz

2 – diktor.uz

3 – daryo.uz.