“Vatandosh” Uzbek-American Federation Inc жамияти Брукнликда дала сайлига таклиф қилади

3-Чикаого
Чикаго Ўзбек — Америка Ассоциацияси дала сайлидан

Азиз Ватандошлар!

Сизларни “Vatandosh” Uzbek-American Federation Inc жамиятининг илк бор ўтказилаётган дала сайлига (picnic) лутфан таклиф қиламиз. Тадбирда қатнашиш БЕПУЛ. Фақат тадбирга келиб, биз билан бирга бўлсангиз, бас!

Сайлимиз дастурида катта концерт дастури ўрин олган, раққосалар, кичкинтойлар чиқиши ва болалар учун ўйинлар ўтказилади. Футбол ва теннис ўйнаш имконияти бор.

Дастурхонимизда тандирда ёпилган иссиқ нон, қозон ва ўчоқда тайёрланган ош, салат, кабоб ва турли хил чанқоқбости ичимликлар тортиқ қилинади.

Дала сайли барчага ТЕКИН.

Ҳурмат ва эҳтиром билан “Vatandosh” Uzbek-American Federation Inc жамияти аъзолари.

Вақти: 2013 йил 29 сентябрь. Соат 10:00 am — 2:00 pm

Дала сайлида қатнашмоқчи бўлганлар, илтимос, Facebook’даги саҳифамиз орқали тасдиқлаб юборинг!

Манзилимиз:

Leon S Kaiser Playground Neptune AveBrooklyn, NY11224