Уолл-Стритда Ўзбекистон байроғи кўтарилди

IMG_1384

1 — 7 сентябрь кунлари Нью-Йоркнинг тарихий, маданий ва молиявий маркази ҳисобланган Уолл-Стритда Ўзбекистон мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан Ватанимиз байроғи ҳилпираб туради.

Байроқни кўтаришга бағишланган тантанали маросимда 100 дан ортиқ киши, жумладан, Ўзбекистонлик ижтимоий-сиёсий доира вакиллари, БМТ тизимида ишлаётган ҳамюртларимиз, Нью-Йоркдаги ўзбек диспораси вакиллари ҳамда Нью-Йорк аҳолиси ва сайёҳлар қатнашди.

527086_348580905223651_1055782640_n

Ўзбекистонликларни эса ушбу тадбирда яққол ажратиш мумкин эди, чунки уларнинг аксарияти миллий кийимларда келишган эди.

Тадбир давомида АҚШ ва Ўзбекистон байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг тадбир қатнашчилари эътиборига ўзбек миллий мусиқаси ва рақс дастасидан иборат маданий дастур тақдим этилди, айниқса, миллий куй-қўшиқларимизга уйғунлигидаги рақс дасталари сайёҳлар ва нью-йоркликлар эътиборини жалб қилди.

Тадбир Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси, Америка — Туркистон Ассоциацияси ҳамда “Фонд Форум” томонидан ташкил этилди.

flag rasing

1006348_211895832311398_1459764569_n