Си Цзиньпин: Хитой Ўзбекистон ички ишларига ҳар қандай ташқи аралашувларга қарши чиқади

    Синьхуа
    Синьхуа

    Маълумки, шу ҳафтанинг 8-10 сентярбь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.

    Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида геосиёсий таъсирга давлатлардан бири эканлигини ҳамда Ислом Каримовни яқин дўсти сифатида билишини айтиб ўтди.

    “Сиз ҳар доим айтадиганингиздек, давлатларимиз ўртасидаги юқори ишонч даражаси бизнинг Сиз билан алоқаларимизда энг бой ресурсимиз ҳамда энг катта ютуғимиз ҳисобланади, — Хитой раҳбари. — Фикримча, алоқаларимизнинг мана шу устувор жиҳатидан тегишли тартибда самарали фойдаланмоғимиз керак”.

    У айнан шу ишонч руҳининг икки томонлама алоқаларнинг барча жабҳаларини қамраб олиши учун ҳукуматлараро, парламентлараро ҳамда партиялараро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини айтиб ўтди. ХХР Раисининг сўзларига кўра, Хитой бундан кейин ҳам ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни кучайтиришга ҳеч иккиланмасдан барча саъй-ҳаракатларини йўналтиради.

    “Биз Сизнинг ўз тараққиёт йўлингиздан боришингизни қатъий қўллаб-қувватлаймиз. Давлат хавфсизлиги ва тараққиёт манфаатларига йўналтирилган ички ва ташқи сиёсатинингизни жиддий қўллаб-қувватлаймиз. Биз Сизнинг ички ишларингизга ҳар қандай ташқи аралашувларга қарши чиқамиз. Ишонинг, Хитой абадий Сизнинг мамлакатингиз учун энг яхши дўст ва шерик бўлиб қолажак”, деди Си Цзиньпин.

    Хитой Халқ Республикаси Раисининг ушбу ташрифи доирасида умумий қиймати 15 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишга оид 31 ҳужжат имзоланди.

    Ташриф давомида имзоланган Ўзбекистон – Хитой газ қувурини қуриш ва ишга тушириш тамойиллари тўғрисидаги битимга қўшимча протокол йилига 30 миллиард куб метр газ етказиб бериш қувватига эга тўртинчи линия қурилишини назарда тутади.