Ўзбекистонда электр чойнаклар ишлаб чиқариш ҳажми 78,2 фоизга ўсди

philips-hd-4667

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида машинасозлик тармоғи корхоналари томонидан 8638 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 124,7 фоизни ташкил қилди. Тармоқда ишлаб чиқарилган жами маҳсулотнинг республика умумий саноати ҳажмидаги улуши 19,7 фоизга етди.

Ҳисобот даврида 196,4 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилди. Шу жумладан, юк ташиш автомобиллари ишлаб чиқариш 74,2 фоизга, автобуслар – 14,4 фоизга, махсус автомобиллар – 49,7 фоизга, енгил автомобиллар (махсус автомобилларсиз) ишлаб чиқариш 9,7%га ўсди.

Шу билан бир қаторда, автомобиль двигателлари (14,7 мартага), кузовлар (9,4 мартага), автомобил прицеплари ва яримприцеплар (2 мартага), автомобиль ғилдирак дискалари (48,9 фоизга) ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан истеъмол товарларининг қуйидаги турлари, яъни ясси панелли телевизорлар ишлаб чиқариш – 14,1 мартага, DVD player’лар – 10 мартага, электр чойнаклар – 78,2 фоизга, энергия тежамли лампалар – 75,8 фоизга, кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш – 28,8 фоизга ўсди.

SHARE