Қурбон ҳайитининг биринчи куни 15 октябрга тўғри келади

madinah-haram

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси кеча милодий 2013 йилнинг 6 октябрь куни ҳижрий 1434 йилнинг Зулҳижжа ойининг биринчи кунига тўғри келишини эълон қилди. Бу ҳақда “Уккоз”, “Аш-Шарқ ал-Авсат”, “Ал-ҳаёт” каби газеталарда мақолалар чоп этилди.  Бундан келиб чиқадики, ҳожиларнинг Арафот водийсида туришлари 14 октябрга, Қурбон ҳайитининг биринчи куни  эса 15 октябрга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Айни кунларда муборак ҳаж ибодатини адо этишни ният қилган ватандошларимиздан катта қисми – 4000га яқин хожиларимиз Саудия Арабистонига етиб келдилар. Улардан 1290 га  яқини Мадинаи мунавварада, 2656 зиёратчи эса Маккаи мукаррамада ибодатларини давом эттирмоқдалар. Улар Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадада икки муқаддас масжидда бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилиш ва Каъбатуллоҳни тавоф қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Меҳмонхоналар озода, шинам ва бошқа барча имкониятларга эга. Меҳмонхона олдида автобуслар йигирма тўрт соат ҳожиларимиз хизматида туриб, зиёратчиламизни Каъбатуллоҳга олиб бориш ва қайтариб олиб келиш билан машғул бўлмоқдалар.

Барча зиёратчиларимиз ушбу муқаддас заминда туриб Ватан тинчлиги, меҳмондўст ва меҳнатсевар халқимиз фаровонлиги, ёши улуғларга фароғат, ёшларимизга  бахт-саодат ато этиши Яратгандан сўраб дуода бўлмоқдалар. Мана шундай кунларга етканимиз сабаби бўлмиш мустақилллигимизнинг абадий бўлиши ҳақида хайрли дуолар қилмоқдалар.

SHARE