Олмаота — Тошкент йўналиши бўйича тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

    CMyc3913820035811731_b

    2014 йилда Олмаота (Қозоғистон)дан Тошкентга тезюрар йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Газета.uz Қозоғистон транспорт ва коммуникация вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.

    Янги тезюрар поездларнинг йўлга қўйилиши ушбу йўналишдаги йўловчилар ташиш бўйича талабни қондириш ҳамда йўлга кетадиган вақтни 1,5-2 баравар қисқартириш имконини беради.

    Вазирлик ахборотига кўра, жорий йилда Қозоғистон темир йўллари учун 174 та йўловчи вагонлари, шу жумладан, 125 та “Тулпор—Тальго” вагонлари харид қилинган. Йил охирига қадар яна 51 та вагон сотиб олиниши мўлжалланмоқда.

    Ҳозирги кунда Тошкент ва Олмаотани Нукус — Олмаота ва Тошкент — Новосибирск темир йўллари боғлаб туради.